Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таржимашунос олим, профессор Хуррам Раҳимов билан ижодий учрашув ва китоблар кўргазмаси

2019 йил 29 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Германиядаги немис-ўзбек илмий жамияти раиси, Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари ассоциацияси раиси, профессор Хуррам Раҳимов билан ижодий учрашув ва унинг муаллифлигидаги ўзбек адабиётининг немис тилига ва немис адабиётининг ўзбек тилига ўгирилган китоблари кўргазмаси бўлиб ўтди. Учрашув ва кўргазма Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Йўл харитаси”нинг 63-банди ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида жорий йилнинг 25-30 май кунлари Ўзбекистон ва Германия буюк алломаларининг ўзбек ва немис тилларига таржима қилинган китоблар кўргазмаси, шунингдек китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш бўйича ўтказилаётган тадбир доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ўзбекистон – Германия: кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлида” деб номланган кўргазма

2019 йил 27-29 май кунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Валтер Штайнмайер расмий ташриф билан мамлакатимизга ташриф буюрган айни кунларда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида  кутубхона фондларида сақланаётган немис ва ўзбек адибларининг китоблари кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол билан ижодий учрашув

2019 йил 28 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда таниқли шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, ОТМ талабалари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

В.М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети олимлари делегацияси Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди

2019 йил 28 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасига иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Владимир Квинт бошчилигида В.М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети олимлари делегацияси ташриф буюрди.

ЭЪЛОН

2019 йил 31 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида профилактика ва санитария ишлари муносабати билан «Тозалик куни» эълон қилинади. Ушбу кунда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилмайди.

Маъмурият