Ўзбекистон Миллий кутубхонасида онлайн тренинг бўлиб ўтди

2019 йил 28-29 август кунлари  Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Springer Nature хорижий маълумотлар базаси” мавзусига бағишланган онлайн тренинг бўлиб ўтди. Онлайн-тренингда ахборот-кутубхона мутахассислари иштирок этдилар. Тренингда ўз маърузалари билан матиматика бўйича бош мухаррир Набиль Хелифи, лицензия ишлари бўйича бошқарувчи, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Springer Nature вакили Ирина Александрова, махсулотлар бўйича бош менеджер Эвелин Рамфорт, журналлар бўйича менеджер Петти Чаравициду, электрон махсулотлар бўйича бош менеджер Воутер ван дер Вельде, илмий масалалар бўйича мутахассис Сатьявати Харделар қатнашдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2019 йил август ойи учун асосий кўрсаткичлари

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан  232 288нафар фойдаланувчи ўтган. Шундан  474 нафар фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.

2019 йилнинг  август  ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 4314 шундан чет эл фуқороси 23 нафар.

Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:

Талаба - 90;

Ўқувчи – 239;

Абитуриент – 404;

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигига 28 йил тўлиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сон фармонига асосан:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида

 2019 йил 30-31 август кунлари техник ҳолатлар ва профилактика муносабати билан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилмайди.

1 ва 2 сентябрь байрам кунлари  Миллий кутубхонада дам олиш кунлари белгиланади.

Маъмурият

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шарқ шеъриятининг ошуфтаси” деб номланган виртуал кўргазма очилди

2019 йил 28 август куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Кашфиёт” ўқиш залида немис мутафаккири, шоир ва драматург Иоганн Вольфганг Гёте (1749-1832) таваллудининг 270 йиллиги муносабати билан “Шарқ шеъриятининг ошуфтаси” деб номланган виртуал кўргазма очилди.

МУСАВВИР ИЖОДИДА ЯШИРИНГАН УЙҒУНЛИК

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, рассом Хуршид Зиёхонов расмлари кўргазмаси очилди.