Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди

2019 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган  адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди. Бошқирд-татар миллий маданият марказининг “Агидель” клуби билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Республика байналмилал маданият маркази, немис, яхудий, татар миллий маданият марказлари вакиллари, тадбир меҳмонлари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Пушкин – эркинлик ва озодлик куйчиси” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди

Эсимдадир ажиб дам ҳали:

Кўз олдимда бўлдинг намоён,

Пок гўзаллик даҳоси каби,

Бир лаҳзалик хаёл, тушсимон.

А.С Пушкин

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Болалар – ҳаёт мазмуни, оила қувончи” деб номланган китоб-расмли кўргазма

2019 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Ўзбекистон” ўқиш залида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Болалар – ҳаёт мазмуни, оила қувончи” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2018 йилдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида» ПФ-5574-сонли Фармонига ва 30.05.2019 йилдаги қарорига  мувофиқ :

- 1 ва 2 июнь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчиларга соат 17:00 га қадар  хизмат кўрсатади;

- 4 июнь, байрамолди куни, иш вақти 1 соатга қисқартирилади ва фойдаланувчиларга соат 19:00 га қадар хизмат кўрсатилади;

- 5 июнь куни, Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) муносабати билан дам олиш куни ҳисобланади ва ушбу кунда кутубхона  фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмайди.

Маъмурият

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2019 йил май ойи учун асосий кўрсаткичлари

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан  226  844 нафар фойдаланувчи ўтган. Шундан  700 нафар фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.

2019 йилнинг  май  ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 1594 шундан чет эл фуқороси 28 нафар.

Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:

Талаба - 392;

Ўқувчи – 706;

Абитуриент – 264;