Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондига Татаристон делегацияси ҳадяси

Куни кеча Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Татарстон Республикаси Фанлар академиясининг татар энциклопедияси ва диншунослик институти вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Ташриф доирасида меҳмонлар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондига ўз муаллифлик ишларини ҳадя этдилар.

Германиялик журналистнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташрифи

Қўқонда бўлиб ўтган I Халқаро халқ амалий санъати фестивали иштирокчиси, Usbekistan Online немис ахборот порталининг бош муҳаррири Герхард Биркл Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди. Ташриф чоғида меҳмон кутубхона китоб музейининг мавжудлиги ва унда тақдим этилаётган экспонатлар ҳақида кутубхона сайтидан маълумот олиб бораётгани, эндиликда эса мазкур музейни кўриш имкониятидан мамнунлигини изҳор этди, ўқиш залларида ҳукм сураётган муҳит, китобхонлар учун яратилган замонавий имкониятлардан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

МЕДИА МАРКАЗДА ШОИРА ЗУЛФИЯ МЎМИНОВА БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Медиа марказида видео ва овоз ёзиш жараёни кетмоқда. Кутубхонада ташкил этилган Медиа марказининг овоз ёзиш студияси — замонавий техник воситалар ва дастурий таъминотлар билан  таъминланган бўлиб, бу воситалар овоз ёзиб олиш ва уни бевосита таҳрирлаш имкони беради.

Кутубхонага илк бор ташриф буюрган фойдаланувчилар учун Миллий кутубхона фаолиятини таништирувчи экскурсиялар ўтказилди

“Очиқ эшиклар” ҳафталиги доирасида шаҳримизнинг турли олий ўқув юртларининг биринчи курс талабалари, мактаб ўқувчилари, янги китобхонлар учун кутубхона тарихи ва бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумотнома-ахборот хизматилари кўрсатиш хизмати мутахассислар томонидан Миллий кутубхона бўйлаб экскурсиялар ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди немис адабиёти тарихига доир китоб билан бойиди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Usbekistan Online немис ахборот порталининг бош муҳаррири Герхард Биркл томонидан ҳадя этилган “Geschichte der deutschen Litteratur von Otto Leixner” китоби билан бойиди. Китоб 1899 йилда Лейпцигда нашр этилди.