Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2019 йил июнь ойи учун асосий кўрсаткичлари

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан  228 650 нафар фойдаланувчи ўтган. Шундан  656 нафар фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.

2019 йилнинг  июнь  ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 1806 шундан чет эл фуқороси 21 нафар.

Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:

Талаба - 302;

Ўқувчи – 601;

Абитуриент – 611;

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Е.Бетгер библиографик фаолиятига доир адабиётлар кўргазмаси

2019 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “” ўқиш залида тарихчи ва шарқшунос олим, библиограф, китобшунос Евгений  Карлович  Бетгер ҳаётига ва фаолиятига бағишланган адабиётлар кўргазмаси очилди. Кўргазмада Е.К.Бетгернинг китоблари, илмий изланишлари, илмий рисолалари, ўқув қўлланмалари ва унинг фаолияти ҳақида хотира-китоблар ўрин олди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган китоб-расмли кўргазма

2019 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Тафаккур” ўқиш залида Ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган китоб-расмли кўргазма очилди.

ЭЪЛОН !

2019 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан “Тозалик куни” эълон қилинади ва ушбу кун фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилмайди.

Маъмурият

Халқаро ҳамкорлик-самарали фаолият гарови

2019 йил 26 июнь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона марказида «Ўзгараётган дунёда кутубхоналарни ривожлантириш стратегияси» мавзусига бағишланган халқаро вебинар бўлиб ўтди. Вебинар Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази ва Беларусь Республикасининг И.Х.Колодеев номидаги Борисов марказий кутубхонаси ўртасидаги ҳамкорлик битими ва меморандум доирасида ташкил этилди.