Украин шоири ва рассоми Тарас Григоревич Шевченко таваллудининг 202 йиллиги муносабати билан адабий-мусиқий кеча

2016 йил 11 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида украин шоири ва рассоми Тарас Григоревич Шевченко таваллудининг 202 йиллиги муносабати билан адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Украина Республикаси элчихонаси ва “Славутич” украин миллий маданий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда адабиётшунос олимлар, таржимонлар, шоилар, мусиқий жамоалар, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи украин миллати вакиллари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафийнинг фиқҳ асосларига бағишланган китоблари билан тўлдирилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафийнинг “Фиқҳ асосларини ўрганиш ва у тўғридаги умумий қарашларнинг тафсилоти” (“Таҳсил усул ал-фиқҳ”) ва “Юлдузларнинг чиқиши ва илмларнинг тўпланиш жойи” (“Матла ан-нужум ва мажма ал-улум”) китоблари билан тўлдирилди. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ёшларда медиа ва ахборот маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

2016 йил 10 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ёшларда медиа ва ахборот маданиятини шакллантириш” мавзусида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “ЙС – ёур счоол” инглиз тили сўзлашув клубининг давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошида ташкил этилган чет тилларни оммалаштириш ва ривожлантириш маркази “ЙС – ёур счоол” томонидан ташкил этилган тадбирда инглиз тили сўзлашув клубининг доимий аъзолари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

2016 йил 5 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда санъатшунос олимлар, шоирлар, бастакорлар, мусиқачилар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида украин шоираси Леся Украинканинг 145-йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтд

2016 йил 26 феврал куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида украин шоираси, драматург, танқидчи, жамоат арбоби Леся Украинканинг 145-йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Украинанинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари, “Славутич” украин миллий маданий маркази қатнашчилари, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи украинлар ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этишди.