“Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги” I Миллий илмий-таълимий форуми

2016 йил 23 март куни “ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАШР ЭТТИРИШ ФАОЛЛИГИ” мавзусида IМиллий илмий-таълимий форумининг биринчи куни бўлиб ўтди.  Мазкур форум Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни мувофиқлаштириш Кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликдаташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

2016 йил 24 март куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллиги муносабати билан билан Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда адабиётшунослар, шоирлар ва ёзувчилар, журналистлар ва таржимонлар, Ўзбекистон Миллий университети талабалари ва Тошкент шаҳри коллежлари ўқувчилари иштирок этдилар.

Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги Миллий илмий-таълимий форум

23-25 март 2016 йил Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни мувофиқлаштириш кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникация вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси, Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда ИЛМИЙ МАъЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАШР ЭТТИРИШ ФАОЛЛИГИ Миллий илмий-таълимий форумини ташкил этмоқда. 

ЭЪЛОН

21 март куни – “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ишламайди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Қадаминга ҳасанот Наврўз” номли китоб-расмли кўргазма очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида умумхалқ байрами Наврўз тарихи, у билан боғлиқ миллий удумлар ва урф-одатлар билан таништирувчи “Қадаминга ҳасанот Наврўз” номли китоб-расмли кўргазма очилди.