Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2016 йил март ойи учун асосий кўрсаткичлари

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан 133831 нафар фойдаланувчи ўтган. Шундан 881 нафар фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.
2016 йилнинг март ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 2252 шундан чет эл фуқороси 15 нафар.
Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:
Талаба - 661;
Ўқувчи – 653;
Абитуриент – 274

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Ота-оналар дастурлаши: биз кимни тарбиялаяпмиз - ғолибларними ёки омадсизларни. Оилавий роллар, оилавий сценарийлар» мавзусида семинар бўлиб ўтди

2016 йил 30 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошидаги “Оила ва бола тараққиёти маркази” лойиҳаси “Бахтли ота-она - бахтли фарзандлар” биринчи модули доирасида семинар бўлиб ўтди.  Унда ота-оналар, педагогик ОТМ талабалари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар. Тарбия усуллари ва оилалар моделларига бағишланган «Ота-оналар дастурлаши: биз кимни тарбиялаяпмиз - ғолибларними ёки омадсизларни. Оилавий роллар, оилавий сценарийлар» мавзусидаги семинар машғулотини тажрибали руҳшунос О.Э.Аванесова олиб борди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Тамарахоним таваллудининг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди

2016 йил 29 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти, қўшиқчи ва раққоса, балетместер, ўзбек профессионал рақси асосчиларидан бири Тамарахоним таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди. Унда санъатшунос олимлар, хореографлар, раққосалар, журналистар ва Тошкент давлат Миллий рақс ва хорография олий мактаби  талабалари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро театр кунига бағишланган китоб-расмли кўргазма очилди

2016 йил 27 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Ижод” ўқиш залида Халқаро театр кунига бағишланган “Саҳна санъати – қалблар муштараклиги” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. 1961 йил 27 март куни ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти IX конгрессида таъсис этилган мазкур байрамнг мақсади - халқлар ҳамжиҳатлиги ва дўстлигини мустахкамлаш воситаси сифатида театрнинг ролини кўрсатишдан иборат.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болалар китоблари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

2016 йил 25 марткуни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кўргазмалар залида Халқаро болалар китоблари кунига бағишланган тадбирбўлиб ўтди.  Унда “Джойнт” яхудийлар жамоаси, “Агидель” татар-бошқирд миллий маданий маркази, Ўзбекистон-Россия Дўстлик жамияти вакиллари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.