Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тўхтасин Жалилов таваллудининг 120 йиллигига бағишланган библиографик обзор бўлиб ўтди

2016 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Ижод” залида хонанда бастакор, Ўзбекистон халқ артисти Тўхтасин Жалилов таваллудининг 120 йиллигига бағишланган библиографик обзор ва “Куйга сеҳр бағишлаган ижодкор” деб номланган адабиётлар очиқ кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқ артисти Тўхтасин Жалилов миллий маданият тарихига уста-чолғучи, ғижжакчи, бастакор, ўзбек халқ ва мумтоз мусиқий мероси тарғиботчиси ҳамда истеъдодли ташкилотчи, XX аср саҳна санъати шаклланишида улкан роль ўйнаган театр арбоби сифатида кириб келди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон санъат арбоби Мели Маҳкамов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тамара Маҳкамовалар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

2016 йил 12 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон санъат арбоби Мели Маҳкамов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тамара Маҳкамовалар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда режиссёрлар, журналистлар, сценарий муаллифлари, танқидчилар, телевидение режиссёрлари, Ўзбекистон санъат арбоби Мели Маҳкамов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тамара Маҳкамоваларнинг ижодкор дўстлари, шогирдлари, қариндошлари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди "Ўзбекистон буюк алломалар Ватани” китоби билан бойитилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди 2016 йилда “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан, 152 бет ҳажмда чоп этилган “Ўзбекистон буюк алломалар Ватани” номли китоб билан бойитилди.