“Central Asia – 2016. ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ- КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА” X Халқаро конференцияси очилди

2016 йил 21 апрель куни “Central Asia – 2016. ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ- КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА” X Халқаро конференциясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Конференциянинг очилиш маросимида вазирлик, идоралар вакиллари ва тадбир ташкилотчилари қатнашчиларни қутладилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Самарқанд шаҳрида “Central Asia – 2016” X Халқаро конференциясига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди

2016 йил 20 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Самарқанд шаҳрида “Central Asia – 2016. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” X Халқаро конференциясига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Матбуот анжуманида ОАВ вакилларига Самарқанд шаҳрида 21-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро конференция тўғрисида маълумот берилди.
Анжуман мақсади – фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот-ресурсларини қўллаш ва ривожлантиришда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида таъсирчан ҳамда самарали ҳамкорликни фаоллаштириш.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муборак ая Зарипова таваллудининг 110 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди

2016 йил 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муборак ая Зарипова таваллудининг 110 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Зариповларлар сулоласи вакиллари, санъатшунослар, цирк ва театр артистлари, Республика эстрада-цирк коллежи ўқувчилари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда Зариповлар сулоласи асосчилари, ҳусусан биринчи ўзбек қизиқчи–аёл Муборак ая Зарипова ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2016 йил биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

2016 йил 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2016 йил биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кутубхона раҳбарияти, хизмат раҳбарлари, ходимлар ва масъул мутахассислар иштирок этди.

Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлиси, унда муҳокама этилган масалалар ва қилинган ҳулосалар тўғрисида маълумот берди. У йиғилиш қатнашчиларини республикамизда 2016 йил биринчи чорак якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ва ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари, шунингдек, қўшимча иш ўринларини ташкил этиш, хизматлар ва сервис соҳасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар билан таништирди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фалсафа ва фанлар методологияси муаммоларига бағишланган илмий-назарий семинар бўлиб ўтди

2016 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фалсафа ва фанлар методологияси муаммоларига бағишланган илмий-назарий семинар бўлиб ўтди. Семинар фалсафа фанлари доктори, академик Омонулла Файзуллаевнинг 95 йиллигига бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон ва жаҳонда замонавий фалсафа фанининг аҳволи, шунингдек, уни янгилаш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалалар, ўзбек фалсафаси ривожининг истиқболлари, миллий ғоя ва мафкура, фалсафа тарихи, диншунослик, маънавият асослари, онтология ва билиш назарияси, ижтимоий фалсафа, этика, эстетика ва бшқ.йўналишлар бўйича долзарб муаммолар муҳокама этилди.