Ўзбекистон Миллий кутубхонасида компютер саводхонлиги бўйича ўқув машғулотлари

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида кекса ёшдаги фойдаланувчилар учун “Компютер саводхонлиги ва Интернетдан фойдаланиш” ижтимоий лойиҳаси асосида кекса фойдаланувчиларнинг компютер саводхонлигини ошириш ва Интернет тармоғида ишлашни ўрганишга йўналтирилган ўқув машғулотлари ташкил этилди. Тадбир “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Кутубхона мутахассислари жорий йилнинг октябр ойида ҳужжатлар билан ишлаш, офис иловалари, Интернет тармоғида керакли маълумотни қидириш, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш каби ҳаракатларни амалга оширишга бағишланган навбатдаги машғулотларни ўтказдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2015 йил октябр ойи учун асосий кўрсаткичлари

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан 121038та фойдаланувчи ўтган. Шундан 662 та фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.
2015 йилнинг октябр ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 3430 шундан чет эл фуқороси 16 та.
Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:
Талаба - 1687;
Ўқувчи – 967;
Абитуриент – 242

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2015 йил тўққиз ойлик якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди

2015 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2015 йил тўққиз ойлик якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси вакили, кутубхона раҳбарияти, хизмат раҳбарлари, ходимлар ва масъул мутахассислар иштирок этди.
Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ўтган мажлиси, унда муҳокама этилган масалалар ва қилинган ҳулосалар тўғрисида маълумот берди.