Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ёшларда медиа ва ахборот маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

2016 йил 10 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ёшларда медиа ва ахборот маданиятини шакллантириш” мавзусида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “ЙС – ёур счоол” инглиз тили сўзлашув клубининг давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошида ташкил этилган чет тилларни оммалаштириш ва ривожлантириш маркази “ЙС – ёур счоол” томонидан ташкил этилган тадбирда инглиз тили сўзлашув клубининг доимий аъзолари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

2016 йил 5 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда санъатшунос олимлар, шоирлар, бастакорлар, мусиқачилар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида украин шоираси Леся Украинканинг 145-йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтд

2016 йил 26 феврал куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида украин шоираси, драматург, танқидчи, жамоат арбоби Леся Украинканинг 145-йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Украинанинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари, “Славутич” украин миллий маданий маркази қатнашчилари, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи украинлар ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этишди. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида илмий-маърифий базаларидан жамоавий фойдаланиш имкониятлари билан таништирувчи семинар бўлиб ўтди

2016 йил 2 феврал куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида илмий-маърифий базаларидан жамоавий фойдаланиш имкониятлари билан таништирувчи семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда  барча қизиқувчилар, илмий тадқиқотчилар, ОТМ ва Ўзбекистон ФА қошидаги барча илмий-тадқиқот институтлари ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

2016 йил 27 январ куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Миллий кутубхона ҳузуридаги Республика методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Республика методик кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ҳудудий Идоралараро кенгашлари котиблари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хизмат раҳбарлари иштирок этдилар. 

Йғилишда Республика методик кенгашининг 2016 йил Иш режаси, “Cентрал Асиа - 2016. Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва кутубхона-ахборот ресурслари ўрни” мавзусидаги Х Халқаро конференциясини ўтказиш, Ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари учун “Каталогизатор мактаби”ни ташкил этиш, Намунавий ҳудудий ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини жойларда ўрганиш ва мониторингини юритишни ташкил қилиш ва Идоралараро кенгаш қарорларини бажарилиши ҳолати бўйча ҳисоботларни эшитиш жадвалини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.