Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Қаҳрамони унвони, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари, “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари таъсис этилган кун муносабати билан кўргазма очилди

2016 йил 5 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Қаҳрамони унвони, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари, “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари таъсис этилган кун муносабати билан кўргазма очилди. Кўргазмада юртимиздаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга катта ҳисса қўшган, эл­-юрт тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашда фидойилик кўрсатган, жамиятимизнинг ижтимоий-­иқтисодий, илмий­-техник ва маънавий­-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган юртдошларимиз тақдирланган мазкур Давлат мукофотларининг таъсис этилиши тарихи, мақсади билан таништирувчи китоблар, рисолалар, газета ва фотосуратлар тақдим этилган.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1994 йил 5 май куни Ўзбекистон Қаҳрамони унвони ва олий нишон – “Олтин юлдуз” медали, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари таъсис этилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Мирмуҳсин таваллудининг 95 йиллигига бағишланган библиографик обзор бўлиб ўтди

2016 йил 3 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шоир ва ёзувчи, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мирмуҳсин таваллудининг 95 йиллигига бағишланган библиографик обзор бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон тадбир қатнашчиларига ўзбек адиби, шоир ва журналист Мирмуҳсин Мирсаидовнинг болалиги, илк ижоди ҳақида сўзлаб бери. "У 1921 йил 2 май куни Тошкентда таваллуд топган. Низомий номидаги педагогика институтини тамомлаб, ўрта мактабда она тили ва адабиёти ўқитувчиси, сўнгра ўзбек радиосида, марказий газета ва журналларда муҳаррир бўлиб ишлаган.

Эълон!

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг китоб музейи экспозицияси янгиланди

 

Ўзбекистон Милиий кутубхонасининг китоб музейида 2016 йилнинг май ойида Шарқ ва Ғарбда китобат санъати тарихимавзусига бағишланган  экспозиция намойиш этилмоқда.

Экспозициянинг мақсади – кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчилари ва меҳмонларини Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида сақланаётган Шарқ ва Ғарб давлатларида китобат санъати, маданияти, китоб ясаш услублари ҳақидаги манбалар кўп эканлигини таништиришдан иборат. Кўргазма XVII - XIX асрларда яратилган қўлёзма, тошбосма ва илк матбаа усулида чоп этилган китоблардан ташкил топган.

Ўзбекистон  Миллий  кутубхонасида “Ўзбекистонда таълим” мавзусида мунозара бўлиб ўтди

2015 йил 2 май куни Ўзбекистон  Миллий  кутубхонаси қошидаги “YS” чет тилларни ривожлантириш ва тарғиб этиш марказининг  инглизи тили сўзлашув клуби аъзоларининг “Ўзбекистонда таълим” мавзусида бахс-мунозараси бўлиб ўтди. Унда сўзлашув клубининг доимий қатнашчилари ва инглиз тилида бемалол сўзлашувчи кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар. Тадбир аввалида клубнинг янги аъзолари ўзларини таништирдилар, ўз қизиқишлари ҳақида сўзлаб бердилар, шу билан ўз инглиз тилидаги билимларини намоён этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2016 йил апрел ойи учун асосий кўрсаткичлари

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан 136138 нафар фойдаланувчи ўтган. Шундан 589 нафар фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.
2016 йилнинг апрел ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 2307 шундан чет эл фуқороси 11 нафар.
Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:
Талаба - 791;
Ўқувчи – 792;
Абитуриент – 229;
Магистр – 111