Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Оламшумул ижод соҳиби” номли адабиётларнинг кўргазмаси очилди

2016 йил 7 май куни “Кашфиёт” залида хинд ёзувчиси, шоир, Нобель мукофоти совриндори Рабиндранат Тагор таваллудининг 155 йиллигига бағишланган “Оламшумул ижод соҳиби” номли адабиётларнинг кўргазмаси очилди.
Ҳинд ёзувчиси, шоир, бастакор, рассом ва жамоат арбоби Рабиндранат Тагор 1861 йил 7 май куни Бенгалияда таваллуд топган. У ўз ижодида миллий озодлик ҳаракатига эътибор қаратади, Тагор ижоди, ҳозирги бенгал адабий тилининг шаклланишида, шеъриятнинг янги шакл ва мазмун билан бойишида ҳал қилувчи рол ўйнаган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси меҳнат фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди

2016 йил 6 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси меҳнат фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, Тошкент алоқа коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев ахборотлаштиришнинг ҳозирги кундаги ўрни ва соҳҳа фахрийларининг унинг ривожидаги ролини алоҳида эътироф этди. “Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг фаолиятида ахборот коммуникация тизимидан кенг миқиёсда фойдаланилади. Бугунги кунда ахборот-кутубхона хизматларини алоқасиз тасаввур қилиш қийин. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам онлайн хизматларини кўрсатиб келмоқда. Бунда ахборотлаштириш соҳасининг ўрни беқиёсдир. Сизларни бугун касб байрами билан қутлар эканман, сиз орқали барча шу соҳа вакилларига сизларнинг сайи ҳаракатларингиз туфайли Ўзбекистон ахборот коммуникация ятехнологиялари ва кутубхоначилик соҳалари бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллаб келаётганини эътироф этмоқчиман”, деди А.Ходжаев.

ЭЪЛОН!

2016 йил 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан 8 май байрам арафаси куни, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 121-моддасига асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий  кутубхонасида  иш вақти бир соатга қисқартирилади ва фойдаланувчиларга соат 16.00 га қадар хизмат кўрсатилади.

Маъмурият

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Тарихнинг номаълум саҳифалари” номли тўпламининг 5-китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2016 йил 5 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Қатағон қурбонлари хотираси музей ва шаҳидлар хотираси жамоат фонди томонидан чоп этилган “Тарихнинг номаълум саҳифалари” номли тўпламининг 5-китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда тарихчи олимлар,адабиётшунослар, файласуфлар, юрист олимлар, Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ходимлари, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди вакиллари, китобда чоп этилган мақолалар муаллифлари,  илмий тадқиқотчилар, Тошкент давлат педегогика университети талабалари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев тадбир иштирокчиларини қутлади ва тадбирнинг муҳим аҳамияти, мазкур тадбир ташкилотчилари қатнашчиларга “Тарихнинг номаълум саҳифалари” номли тўпламининг аввалги нашрлари ҳақида сўзлаб бердилар. Китобнинг тақдимот маросимида унинг моҳияти, бугунги кунда тарихий ва тарбиявий аҳамияти ҳақида сўз борди. Сўзга чиққанлар китобда акс эттирилган тарихий воқеликларнинг илмий асослари, мақолаларнинг долзарблиги ҳақида сўзладилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Инсон азиз, хотира муқаддас” деб номланган тадбир бўлиб ўтди

2016 йил 5 май куни Ўзбекистон Миллий  кутубхонасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда “Инсон азиз, хотира муқаддас” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Миллий  кутубхона қошидаги “YS” чет тилларни ривожлантириш ва тарғиб этиш маркази аъзолари ва кўнгиллилари томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, маҳалла фуқаролик йиғинлари вакиллари, кутубхона фойдаланувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.