Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Сулаймон Юдаков таваллудининг 100 йиллигига бағишланган библиографик обзор бўлиб ўтди.

2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Ижод” залида бастакор,  Ўзбекистон халқ артисти Сулаймон (Соломон) Александрович Юдаков таваллудининг 100 йиллигига бағишланган библиографик обзор бўлиб ўтди.

Библиографик обзор С.Қобулованинг С.Юдаков куйига басталанган “Дугоналар, бормисиз, омонмисиз” қўшиғини тинглашдан бошланди. Қушиқни тинглар экан, кутубхона фойдаланувчилари С.Юдаков яратган енгил, беғубор ва сокин муҳитга чўмиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Муҳиддин Қори-Ёқубов таваллудининг 120 йиллигига бағишланган хотира кечаси  

2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Муҳиддин Қори-Ёқубов таваллудининг 120 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда санъатшунослар, хореографлар, хонандалар, М.Қори Ёқубовнинг яқинлари, журналистлар, талабалар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Хотира кечасида Тошкент давлат Миллий рақс ва хореография олий мактаби  саънатшунослик кафедраси доценти Л.Раджапова, таниқли радиожурналист Р.Мухторова, Ўзбекистон ҳалқ артисти М.Эргашева, Ўзбекистон ҳалқ артисти В.Оқилова ва М.Қори Ёқубовнинг замондоши, ўша даврларнинг гувоҳи Ҳ.Муҳиддиновалар ўз устози, театр арбоби, баритон-хонанда, ўзбек маданиятининг ҳомийси сифатидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар. М.Қори Ёкубовнинг қизи Венера Қори Ёкубова ва набираси Елена Қори Ёқубова унинг оталик хислатлари, инсоний фазилатлари, оилавий қадриятлар ва ўз хонадонларида тез-тез бўлиб турган, аксари, ўзбек маданияти тақдирини ҳал қилган ижодий учрашувлар ҳақида хотирладилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Ys Talent» мусобақаси ўтказилди

2016 йил 12 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Ys Talent» мусобақаси ўтказилди.  Унда Ўзбекистон  Миллий  кутубхонаси қошидаги “Чет тилларни ривожлантириш ва тарғиб этиш маркази” аъзолари ва кўнгиллилари томонидан тузилган 9 жамоа белашди. Тадбирдан кўзланган мақсад - “Чет тилларни ривожлантириш ва тарғиб этиш маркази” аъзолари ва кўнгиллилари орасидан иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни ривожлантиришда хайрихоҳлик қилмоқ.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк аждодларимиз ҳаёти ва илмий-маънавий меросларига бағишланган “Ҳазрат Имом ал-Бухорий” ва “Икки улуғ донишманд. Абу Исо ат-Термизий. Ал-Ҳаким ат Термизий” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

2016 йил 11 май Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк аждодларимиз ҳаёти ва илмий-маънавий меросларига бағишланган асарлар “Ҳазрат Имом ал-Бухорий”, “Икки улуғ донишманд. Абу Исо ат-Термизий. Ал-Ҳаким ат Термизий” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда шарқшунослар, файласуфлар, диншунослар, талабалар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ватанни мадҳ этган бастакор” деб номланган адабиётларнинг кўргазмаси очилди

2016 йил 5 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ижод” залида  бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби  Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Ватанни мадҳ этган бастакор” номли адабиётларнинг кўргазмаси очилди.

Бастакор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов 1916 йилда Бухорода туғилган. Мусиқадан илк сабоқни Самарқанд мусиқа ва хореография институтида, сўнг Москвада таниқли мусиқа алломаларидан олди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида қаттиқ жароҳатланиб Тошкентга қайтди ва ижод билан шуғулланишни давом эттирди. Бастакор «Баҳор қушлари» вокал поэма, «Абу Али ибн Сино» симфоник сюита, яккахонлар, хор ва симфоник оркестр учун асарлар, «Алишер Навоийга қасида» каби катта шаклдаги мусиқа асарини яратди. Унинг ярим асрдан зиёд давр мобайнида турли жанрларда яратган қўшиқлари, лирик романлари, жўрсиз хор учун қайта ишланган Шарқ халқлари куйлари, жозибали вокал симфоник асарлари, кино мусиқалари замонавий мусиқа санъатимизнинг «Олтин хазина»сидан ўрин олди. «Абу Али ибн Сино», «Самолётлар қўнолмади», «Мафтунингман», «Орол балиқчилари», «Сурайё», «Бой ила хизматчи», «Истиқбол йўли» каби бадиий фильмларнинг мусиқалари ҳам М. Бурҳонов қаламига мансуб. Бастакор ҳозирги мустақиллик кунларида янада катта ғайрат билан қизғин ижод этмоқда. «Алишер Навоий» операсини, Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқасини яратди. Таниқли бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби М. Бурҳоновнинг ўзбек мусиқа санъати равнақидаги хизматлари юксак тақдирланди. У “Ўзбекистон халқ артисти” унвони, “Эл юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.