Миллий кутубхонада сақланаётган қўлёзмалар ва нодир нашрлар Маълумотлар базасидан фойдаланинг

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шарқшунос олимлар, тарихчилар ва қадимги давр қўлёзмалари, тошбосма ва босма нашрларда муҳрланган маданий-тарихий меросимизни ўрганувчи мутахассислар манфаатини кўзлаган ҳолда, нодир китоблар каталоги ва электрон матнлар  билан танишиш имконини берувчи «Нодир нашрлар ва қўлёзмалар» Маълумотлар базаси ишлаб чиқилган. Ушбу дастур  ёрдамида фойдаланувчилар нодир нашрлар каталоги ва  рақамлаштирилган материаллар билан танишишлари мумкин.

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Рози Гринлис хонимнинг Миллий кутубхонага ташрифи

2019 йил 15 сентябрь куни Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши (World Craft Council International) президенти Рози Гринлис (Rosy Greenlees) хоним Ўзбекистон савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ҳам ташриф буюрди.

e-Duke Journals маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятлари

Ҳурматли фойдаланувчилар!

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси сизларга EIFL (Electronic Information for Libraries) лицензияли дастури орқали Duke University Press нашрининг «Кутубхоналар учун электрон ахборот» лойиҳаси асосида e-Duke журналларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

GMAT фойдаланувчилари диққатига!

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг хорижий адабиётлар фонди фаол фойдаланувчилар томонидан энг кўп сўраладиган “GMAT”  нашри билан тўлдирилди. 

Ҳурматли фойдаланувчилар!

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари томонидан жамоат, маданият ва фан арбоблари, олимлар, ёзувчи-ижодкорларга бағишланган ҳамда турли мавзулардаги қўлланмаларни тақдим этиб келмоқда.