Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Фарзандларга сингдирилиши лозим бўлган 10 қадрият» мавзусида семинар бўлиб ўтди

2016 йил 18 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошидаги Оила ва бола тараққиёти марказининг “Бахтли ота-оналар – бахтли фарзанлар” лойиҳаси доирасида “Фарзандларга сингдирилиши лозим бўлган 10 қадрият” мавзусида мунозара клубининг семинари бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро музейлар кунига бағишланган  “Ўзбекистон-ёруғ осмон остидаги музей” фотокўргазмаси очилди

2016 йил 18 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида Халқаро музейлар кунига бағишланган  “Ўзбекистон-ёруғ осмон остидаги музей” фотокўргазмаси очилди. Фотокўргазма санъатшунослар, журналистлар, фотосуратчилар, музейшунос-талабалар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Булгаковни эслаб» деб номланган адабиётлар кўргазмаси очилди  

2016 йил 17 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг «Тафаккур» залида рус ёзувчиси, драматург  Михаил Афанасьевич Булгаков таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан «Булгаковни эслаб» деб номланган адабиётлар кўргазмаси очилди. Кўргазмада адибнинг турли йилларда чоп этилган асарлари, унинг замондошлари мемуарлари асосида ёзилган хотира китоблари ўрин олган.

Рус адиби, драматург, театр режиссёри, актёр, қиссалар, ҳикоялар, фельетонлар, пьесалар, инсцинировкалар, киносценарийлар, опера либреттолари муаллифи Михаил Афанасьевич Булгаков 1891 йил 15 май куни туғилган. 1909 йилда гимназияни тамомлагач, у Киев медицина университетининг тиббиёт факультетига ўқишга киради. Талабалик давридаёқ М.Булгаков тиббиёт соҳасига доир насрий асарлар ёза бошлайди.У бир неча ой шифокор бўлиб ишлади. Шифокор бўла туриб ҳам у ёзишни давом эттирди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тилшунос олим, профессор Алибек Рустамов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди

2016 йил 16 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида манбашунос, тилшунос олим, ЎзФА академиги, филология фанлари доктори, профессор Алибек Рустамов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди. Унда адабиётшунослар, тилшунос олимлар, адиблар, ОТМ талабалари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Бутунжаҳон оила куни муносабати билан китоб-расмли кўргазма очилди

2016 йил 14 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Истиқбол” залида БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро оила куни тўғрисида қабул қиган резолюциясига кўра, 1993 йилдан буён нишонланиб келаётган “Бутунжаҳон оила куни” муносабати билан “Ватан оиладан бошланади”  номли китоб-расмли кўргазма очилди.

Кўргазмада мамлакат тараққиёти ва халқнинг обод турмуши гарови бўлмиш, жамиятнинг бўлаги, инсоний ва маданий қадриятлар ва анъаналарнинг давомийлигини  таъминловчи даргоҳ – оиланинг ҳуқуқий меъёрларини белгиловчи, оила ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ва унинг даҳлсизлигини таъминловчи меъёрий ҳужжатлар ўрин олган.