ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 10 августдаги 672-Ф-сон фармойишига асосан ободонлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. 2019 йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида умумхалқ хайрия хашари ўтказилади.

Маъмурият

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси  томонидан “Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳалар» Республика танлови эълон қилинмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида брифинг бўлиб ўтди

2019 йил 9 август куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Медиамарказида  Ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини касбий малакасини ошириш бўйича масофавий ўқитиш тизимини яратишга ҳамда Болалар ва ёшларни ўқишга жалб қилиш учун энг яхши методик ишланма/лойиҳа бўйича Республика танловига бағишланган брифинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда  тегишли вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

ЭЪЛОН!

Қурбон Ҳайити муносабати билан 11 август байрам дам олиш куни эълон қилинади ва ушбу кун фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилмайди. 10 август байрам олди куни иш вақти 1 соатга қисқартирилади ва фойдаланувчиларга соат 16.00 га қадар хизмат кўрсатилади.

Маъмурият

ЭЪЛОН!

2019 йил 7 август куни техник сабабларга кўра Миллий умумтаълим электрон кутубхонасининг автоматлашган ахборот-кутубхона тизими ва wеб саҳифалар лойиҳасида иштрок этувчи ахборот-кутубхона муассасалари сайтлари иwлаши 09:00дан 18:00гача  тўхтатиб турилади.