Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган адабиётларнинг очиқ кўргазмаси очилди

2019 йил 11 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Кашфиёт” ўқиш залида  Ватан  ҳимоячилари  куни  муносабати  билан “Ватанга қалқон-халқига посбон” номли адабиётларнинг очиқ кўргазмаси очилди. Кўргазмадан Армиямиз кечаси ва бугуни, аскарларимизнинг жанговор тайёргарлиги ҳақида ҳикоя қилувчи газета ва журналлар, уларининг қаҳрамонликларини улуғловчи асарлар ўрин олган.

Кўргазмада тақдим этилган адабиётлар юртимиз чегараларининг даҳлсизлигини кўз қорачиғидек қўриқлаётган аскарларимизнинг жасоратлари,  тинчликни таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган ҳарбийлар матонати ҳақида сўзлайди.  Қадим замонлардан буён ҳарбий хизмат шараф деб ҳисобланади. Кўргазма учун танланган адабиёт аскарларимизнинг жасоратини, зодагонлигини, шон-шарафини, жасоратини акс эттирган. Бугун биз юртимизни жасорат кўрсатиб ҳимоя қилаётганларга, шунингдек тинчлик даврида мамлакат қуролли кучлари сафида мураккаб ва масъулиятли хизматни ўтаётганларга ҳурмат-эҳтиром ва миннатдорчилик билдирамиз.

“Ватанга қалқон-халқига посбон” номли адабиётларнинг очиқ кўргазмаси, биринчи навбатда, навқирон китобхонларимизга қаратилган, чунки улар яқинда ўз ҳаётидаги энг муҳим танловни – касб танловини амалга оширишлари керак. Тақдим этилган адабиётлардан фойдаланувчилар аждодларимиз бизнинг еримизни қандай ҳимоя қилганларини, ҳозирги кунда давлатимиз қандай мустаҳкамланаётганини, душман кучлар заминимизга кириб келмасликлари учун қандай ҳаракатлар олиб борилаётганини билиб олдилар.

Китоблар тинчлик ва осойишталик ҳар бир миллатнинг асосий бойлиги эканлигини таъкидлаб, жасоратли тинчлик посбонларимизнинг фидоий меҳнати, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги жасорати ва Ватанимизни кўз қорачиғидай асраш каби йигитлик бурчлари ҳақида ҳикоя қилади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати