“Рахманинов мусиқасини қандай тушуниш керак” мавзусидаги ижодий суҳбат

2018 йил 15 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Рахманинов мусиқасини қандай тушуниш керак” мавзусида ижодий суҳбат бўлиб ўтди. Жаҳонга таниқли бастакор, пианиночи ва дирижёр Сергей Рахманинов таваллудининг 145 йиллигига бағишланган тадбирда бастакор ва мусиқачилар, мусиқа йўналишидаги ўқувчилар ва талабалар, шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари иштирок этдилар.

 

Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессори, мусиқашунос Марк Русак С.Рахманинов ижодига бағишланган кеча иштирокчиларини қутлади ва Рахманинов мусиқасини қандай тушуниш кераклиги ҳақида маълумот берди. “Рахманиновнинг мусиқасини тушуниш учун унинг ва унинг замондошлари руҳиятини, тушуниш керак. У, ҳамма одамлар сингари, бахт, севгини орзу қиларди. У шунингдек, шон-шуҳратни ҳам орзу қиларди”. М.Русак иштирокчиларни буюк бастакор, пианист ва дирижёрнинг ҳаёти ва фаолияти билан ҳам таништирди. “Сергей Рахманинов 1873 йилнинг 1 апрелида Новгород вилоятида таваллуд топди. Унинг бобоси Аркадий Рахманинов машҳур пианиночи эди. Сергей Рахманинов ёшлигиданоқ мусиқа билан шуғуллана бошлади. 1882 йилда Петербургдаги Консерваторияга, 1885 йилда эса Москва Консерваториясига ўқишга кирди. Бу эрда Сергей Рахманинов биринчи бўлиб П.Чайковский билан учрашди.

 

У консерваторияда таҳсил олаётган пайтдаёқ ўзининг биринчи Фортепиано учун концертини ва Прелюдия до-диез минор ёзган. Кейинчалик бу Рахманиновнинг энг машҳур асарларидан бири бўлди. У Пушкиннинг “Лўлилар” асарига ўзининг биринчи опера “Алеко” операсини ёзади.  Кейинчалик у пианино ва оркестр учун №1 концертини, ёшлар симфониясини, “Князь Ростислав” симфоник поэмасини, “Утёс” ва “Мусиқий лаҳзалар” симфоник фантазияларини яратади.

 

1848 йилда Чайковскийнинг вафотидан таъсирланиб “Буюк рассомнинг хотираси” деб номланган трио яратди, Рахманиновнинг “Симфоник рақс” асарини М.Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” романи билан таққослашади.

Рахманинов Большой Театрида дирижёр бўлиб ишлаган, у эрда XIX аср рус бастакорларининг операларига дирижёрлик қилар эди. Шу даврда у ўзиниг иккита операси – “Франческа да Римини” ва “Ҳассис рицарь” операларини яратди.

 

Бастакор, пианиночи ва дирижёр Сергей Рахманиновнинг ижодига бағишланган кечада Ўзбекистон Давлат консерваторияси  талабалари Оксана Дё, Дурдона Иномжонова, Гулсара Ажиниязова, Мавлуда Иброхимова (мураббий- Р.С.Палванов) ва Р.М.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа Академик лицейи ўқувчиси Анвар Рамазановлар ижросида бастакор Сергей Рахманинов асарлари янгради.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати