Ўзбекистон Миллий кутубхонасида хорижий адабиётлар кўргазмаси янгиланди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тўртинчи қават фойесида хорижий адиблар асарлари кўргазмаси янгиланди. Мумтоз ва замонавий чет эл адабиёти ихлосмандлари учун турли адабиёт мукофотлари соҳибларининг асарлари тақдим этилмоқда. Шунингдек, бу ерда жаҳон спорти ишқибозлари, маданият, мода ва мусиқа тарихига қизиқувчилар учун ҳам алоҳида рукнлар ташкил этилган.

 Кўргазма корейс тили ўрганувчилари учун ҳам кенг имкониятлар яратмоқда. Бу ерда корейс мумтоз ва замонавий адабиёти вакилларининг асарларининг тўлиқ ҳажмдаги нашрлари билан танишиш мумкин.  

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати