Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Марина Цветаева – XX аср адабиётида ёрқин нур” деб номланган адабиётлар кўргазмаси очилди

2017 йил 9 октябрь куни  Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Кашфиёт” ўқиш залида рус шоираси  Марина Цветаева (1892-1941) таваллудининг 125 йиллигига бағишланган “Марина Цветаева – XX аср адабиётида ёрқин нур” деб номланган адабиётлар кўргазмаси очилди. Кўргазмада унинг шеърий тўпламлари, очерклари, поэмалари ва таржималари ўрин олган.

Ҳикоянавис, таржимон, XX асрнинг энг салобатли рус ёзувчиларидан бири Марина Цветаева 1892 йилнинг 8 октябрида Москва шаҳрида таниқли филолог ва пианиночилар оиласида таваллуд топган. Марина олти ёшиданоқ рус, француз ва немис тилларида шеърлар ёзишни бошлаган. Бошланғич таълимни Марина Москвада, қизлар ҳусусий гимназиясида олди, кейинчалик Швецария ва Германияда давом эттирди. 1910 йилда у “Вечерний альбом” (Сеҳрли чироқ) деб номланган ўзининг илк шеърий тўпламини нашр эттирди. Униг ижоди ўша даврнинг машҳур шоирлари - В.Брюсов, М.Волошин ва Н.Гумилёвлар эътиборини тортди. 1913 йилда “Из двух книг” (Иккита китобдан) деб номланган учинчи тўплами дунё юзини кўрди.

 1916 йил ёзида Цветаева Александров шаҳрига кўчиб келди, бу ерда у “К Ахматовой” (Ахматовага), “Стихи о Москве” (Москва ҳақида шеърлар) ва бошқа тўпламларни ёзди. Гражданлар уруши йилларида  Цветаеванинг “Лебединый стан” (Оқ қуш қомати), 1918-1919 йилларда у “Егорушка”, “Царь-девица” ва “На красном коне” (Қизил от миниб) каби романтик пьесаларни яратади. 1922 йил май ойида икки машҳур поэмаси – “Поэма горы” (Тоғ поэмаси) ва “Поэма Конца” (Интиҳо поэмаси) ларни яратди.

1928 йилда шоиранинг тириклигидаги энг сўнгги “После России” деб номланган шеърий тўплами чоп этилди. 1930 йилларда “Мой Пушкин” (Пушкиним менинг, 1937), “Мать и музыка” (Она ва мусиқа, 1935), Максимилиая Волошин хотирасига бағишланган “Живое о живом” (Тириклар тириклар ҳақида, 1933), Михаил Кузьмин хотирасига бағишланган “Нездешний вечер” (Бегона оқшом, 1936), Андрей Белий хотирасига бағишланган “Пленный дух” (Тутқунликдаги руҳ, 1934) ва бошқалар чоп этилган.  1950-йилларда шоира таржима билан шуғулланган.

Рус шоираси Марина Цветаева таваллудининг 125 йиллигига бағишланган “Марина Цветаева – XX аср адабиётида ёрқин нур” деб номланган адабиётлар кўргазмасига ташриф буюрган китобхоналар унинг лирик шеърлари, достонлари, шеърий драмалари, эсдаликлари, тарихий-адабий асарлари ҳамда бадиа ва фалсафий-танқидий мақолаларидан иборат ижодий мероси билан яқиндан танишадилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати