Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Наврўз байрами муносабати билан табриги!

Аввал юрагингга мўралайди у,
Сўнгра куртакларга ўргатади сўз.
Заминнинг кўзидан қочади уйқу,
Демак, баҳор келди, келмоқда Наврўз.

Яна кўнгиллардан рутубат кетди,
Яна шуълалардан қамашмоқда кўз.
Яна дилдорликнинг фурсати етди,
Демак, баҳор келди, келмоқда Наврўз.

 

Ҳурматли фойдаланувчилар, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Сизларни баҳорий айём – Наврўз байрами билан муборакбод этади. Ўзбекистонда Наврўз баҳорнинг бошланиши ва табиатнинг уйғониши байрами сифатида нишонланади. У ҳаётнинг тантанаси, мўл ҳосиллик йилга умид рамзидир. Бу умухалқ байрами халқимиз қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, инсонийлик туйғуларини уйғотувчи асл миллий байрам ҳисобланади, табиатнинг уйғониши ва дала ишларининг бошланишидан дарак беради.

Қадрли дўстлар! Баҳорий байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Доимо хонадонингиздан қут-барака, қалбингиздан қувонч, юзингиздан табассум аримасин. Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда ижодий баркамоллик тилаймиз!

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон

Миллий кутубхонаси жамоаси