Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Бутунжаҳон авиация ва космонавтика кунига бағишланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди

2016 ийл 12 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида  Бутунжаҳон авиация ва космонавтика кунига бағишланган «Космонавтика –бепоён келажак» номли китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада илмий-техник китоблар, космос, авиатор олимлар, учиш аппаратлари ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар намойиш этилмоқда.

Мазкур кўргазмадан фойдаланувчиларни космонавтика тарихи, фазо, коинот, комонавтика тараққиёти билан таништирувчи «Очиқ космосда», «Космонавтика», «Космос тинчлик ҳимоясида», «Космос инсонга», «Земля над нами», «Космос: моя работа», «Загадки звёздных островов» каби ҳужжатли ва илмий нашрлар ўрин олган. Шунингдек, космонавтлар ҳаёти, уларнинг кундалик меҳнати ва жасорати, космос техникаси тараққиёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Жизнь замечательных людей» туркумидан «Юрий Гагарин» ва «Циолковский» китоблари ҳам ҳавола этилмоқда.

Кутубхона фойдаланувчилари дунё фанига ҳисса қўшган конструкторлар, космонавтлар ва коинотшунос олимлар, шунингдек, учиш аппаратлари ихтиро қилинадиган конструкторлик бюролар фаолияти билан танишдилар. Ёш китобхонлар эса кўргазмада ёрқин суратлар билан бойитилган «Болалар энциклопедияси», «Звёздное небо», «Ер сайёраси», «Дорога на космодром», «XX век. Хроника необъяснимого», «Космическое содружество» ва «Вселенная. Вопросов больше чем ответов» китоблари саҳифаларида авиация ва космос ҳақида қизиқарли маълумотлар ва ажойиб воқеалар билан танишдилар. Мутахассислар учун эса қизиқарли маълумотлар ва манбаларга бой «Авиация и космонавтика: вчера, сегодня, завтра» ва  «Гражданская авиация» журналлари тақдим этилган.

Умумжахон авиация ва космонавтика кунига бағишланган «Космонавтика –бепоён келажак» номли китоб-расмли кўргазмага ташриф буюрган кутубхона фойдаланувчилари ҳозирги замон космонавтика фани ҳақида кўп қизиқарли маълумотларга эга бўладилар.