Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари МДҲ мамлакатлари кутубхоналари вебинарида иштирок этдилар

2019 йил 6 сентябрь куни  Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари “Кутубхоналараро абонемент ва электрон ресурсларни масофага етказиб бериш” мавзусига бағишланган V-онлайн  илмий- амалий тренингда иштирок этдилар. Россия давлат кутубхонаси ташкиллаштирган мазкур онлайн-тренингда МДҲ мамлакатлари кутубхоналари ва Республикамиздаги барча ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари қатнашдилар.

Тренинг давомида ахборот-кутубхона мутахассислари соҳага оид тажрибалари, китобхонларга қулайлик яратиш, иш сифатини ошириш мақсадида ўз кутубхоналарида йўқ ресурсларни бошқа кутубхоналардан тез ва қулай олиш имкониятлари шунингдек МДҲ мамлакатлари кутубхоналари ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари билан ўртоқлашдилар. Ушбу вебинар Россия ва МДҲ мамлакатларидаги ҳамкасбларга янги маълумотлар олиш, тажриба алмашиш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш масалаларини ўрганишга катта имконият яратди.