Медиамарказга ишга қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Миллий умумтаълим электрон-кутубхона марказига сканерлаш ва рақамлаштириш, рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлаш, мультимедиа студияси, техник ва технологик қўллаб-қувватлаш хизматларига мутахассислар қабул қилиш танлови эълон қилинган эди.

Жорий йилнинг 10-11 сентябрь кунлари  танлов асосида номзодлар суҳбатдан ўтмоқдалар. Суҳбат жараёнида номзодларнинг   ахборот-коммуникация технологиялари-компьютер дастурлари (Microsoft Word, Internet Explorer, Microsoft Excel), кутубхона соҳасига оид дастурларда ишлаш кўникмалари, медиа студия техник ва дастурий таъминотларидан фойдалана олиш, замонавий рақамлаштириш ускуналари ҳақида, дастурий таъминотлардан (Abbyy Finereader, Adobe Acrobat, Adobe Photoshop, CorelDRAW, Adobe Indesign) қандай кўникмаларга эга эканликлари эътиборга олинди.

Танлов 2019 йил 13 сентябрга қадар давом этади.