ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР МАҚСАДЛАР САРИ ЕТАКЛАР

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси дунёнинг исталган бурчагидан аудио китоблар ва мусиқа тинглаш, видеолавҳаларни кўриш ҳамда юклаб олиш имконини берувчи очиқ медиа ресурслар порталини ишга туширди.

 

https://media.natlib.uz ҳаволаси бўйича сиз таниқли шахслар билан интервьюлар, маҳоратли нотиқлар томонидан ўқилган жаҳон адабиёти мумтоз ва замонавий шоҳ асарларини, грампластинкаларнинг рақамлаштирилган Mp3 форматида мусиқа асарларини тинглаш ва юклаб олишингиз мумкин.

 

Фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган материалларни осон топишлари учун аудио ва видео ресурслар “биз тавсия этамиз”, “янги қўшилган”, “Оммабоп”, “жанрлар” тоифаларига ажратиб берилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати