Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Оила - Ватан ичра кичик Ватандир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

2019 йил 2 август куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси катта мажлислар залида “Оила - Ватан ичра кичик Ватандир” мавзусида тадбир  бўлиб ўтди. Тадбирда Вазирлар  Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила”  илмий-амалий тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари учун мавзуга оид маърузалар, психологик тренинглар шунингдек оила ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.

Тадбирда ўз маърузалари билан Вазирлар  Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила”  илмий-амалий тадқиқот маркази Лойиҳа раҳбари, психология фанлари номзоди Ф.Акрамова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидаги ёшлар бошланғич ташкилоти етакчиси Д.Жуманазаровлар қатнашдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати