Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди

2019 йил 19 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Истиқбол” ўқиш залида ФИДЕ – Халқаро шахмат федерацияси томонидан 1966 йилда таъсис этилган Халқаро шахмат кунига бағишланган “Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмадан кўзланган мақсад -  кутубхона фойдаланувчиларининг шахматга бўлган қизиқишини ривожлантириб, уларни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондида мавжуд шахматга доир адабиётлар билан таништириш.

Кўргазмада мустақил ўрганувчилар учун “Шахмат”, “Шахмат мўъжизаси”, “Шахматы для всей семьи” қўлланмалари, қизиқарли шахмат этюдлари ўрин олган “Уроки шахмат”, “Шахматный учебник в этюдах”, “100 шахматных этюдов”, “100 шедевров шахматных композиций” китоблари, шахмат оламидан ва унинг намоёндалари ҳаётидан қизиқарли воқеалар ҳақидаги “Шахмат санъати дурдоналари”, “Шахмат кони ҳикмат” китоблар ва шахмат мураббийлари учун “100 приключений на шахматной доске”, “Шахматная терадь для детей” деб номланган услубий рисолалар тақдим этилган.

Кўргазмадаги китоблар нафақат шахмат усталари ва ихлосмандлари, балки шахмат оламига кириб келаётган ёш шахматчиларга ҳам мўлжалланган. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мамлакатимизда шахмат ўйинини тарғиб этишда фаоллик кўрсатмоқда. Бунга мисол қилиб, ҳар йили “INFOLIB” Миллий ҳафталиги доирасида ўтказилиб келинаётган шахмат турнирларини келтириш мумкин. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди мазкур мавзуга оид кўплаб китобларга эга, кутубхона фойдаланувчилари эса уларга ўз маҳорат даражаларига кўра бўюртма беришлари мумкин.

“Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар спортнинг шахмат турига доир кўпгина қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати