Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Миллий умумтаълим электрон-кутубхона марказига Хизмат раҳбари, бош мутахассис, етакчи мутахассис, 1-тоифали мутахассис лавозимларига мутахассислар қабул қилиш танловини эълон қилади.

т/р Хизматлар номи Эълон қилинаётган иш ўринлари сони
1 Сканерлаш ва рақамлаштириш хизмати 40
2 Рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлаш хизмати 15
3 Мультимедиа студияси 8
4 Техник ва технологик қўллаб-қувватлаш хизмати 4

Иш ҳақи: тасдиқланган штатлар  жадвали асосида белгиланади.

ДИҚҚАТ!

Танловда қатнашишни хоҳловчилар қуйидаги ҳужжатларни 2019 йилнинг 10 июлидан 31 июлига қадар шахсан ёки электрон почта (info@natlib.uz ва natlib.uz)  сайти орқали топширишлари мумкин:

а) директор номига ариза (ариза шаклини сайт орқали олиш мумкин);

б) маълумоти ҳақидаги диплом ва сертификатлар нусхаси (асли суҳбат куни тақдим этилади);

в) маълумотнома (намуна шаклини сайт орқали олиш мумкин):

г) 1 дона 4,5х6 ўлчамли фотосурат;

д) паспорт нусхаси.

Танловга тушган барча ҳужжатлар олдиндан ишчи комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Танлов суҳбати Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилади.

Танловни ўтказиш муддати: 2019 йил 1 август 10 августга қадар.

Танловда қатнашувчи номзодларга қўйиладиган малака талаблари:

а) олий, бакалавр ва ўрта-махсус маълумот;

б) 3 йилдан кам бўлмаган стаж;

в) ахборот-коммуникация технологиялари-компьютер дастурлари (Microsoft Word, Internet Explorer, Microsoft Excel), кутубхона соҳасига оид дастурлар (КАДАТА, ИРБИС) да ишлаш кўникмаси;

г) медиа студия фаолиятида камида 3 йил иш стажи;

д) медиа студия техник ва дастурий таъминотларидан фойдалана олиш;

е) Замонавий рақамлаштириш ускуналаридан фойдалана олиш  (Zeutschel, Microbox, Fujitsu, Microfiche, Microfilm, Xino Scan, Microform, Robotic Book Scanner, Mekel M 200 Viewscan)

ж) Дастурий таъминотлардан малакали фойдалана олиш (Abbyy Finereader, Adobe Acrobat, Adobe Photoshop, CorelDRAW, Adobe Indesign)

 

Лавозимларга қабул қилиниши керак бўлган мутахассислар:

 

Видео режиссёр, видео оператор, видео монтажчи, овоз режиссёри, овоз оператори, матн муҳаррири, конвертатор,  суҳандон, техник ходим, рақамлаштирилган босма ресурсларга қайта ишлов берувчи (обработчик ресурсов).

Ахборот кутубхона босма ресурсларни (китоб, газета, журнал, альбом, карта, қўлёзма, диссертация, нота нашри, автореферат, микрофиш, фотоплёнка ва бошқалар) рақамлаштириш ва қайта ишлов беришни амалга ошириш.

Олий ўқув юртлари:

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

Телестудия тизимлари ва иловалари

Аудиовизуал технологиялар

Телерадиоэшиттириш тизимлари

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти

Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати

Кино режиссёрлиги, телевидение ва радио

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

Чет тиллар

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети

Халқаро журналистика

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Журналистика, тарих, филология

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш

Тошкент Давлат техника университети

Информатика ва ахборот технологиялари

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш

 

Ўрта махсус таълим:

Тошкет давлат маданият коллежи

Кинооператор

Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи

Телевидениее радиоалоқа ва радиоэшиттириш

Тошкент ахборот технологиялари касб ҳунар коллежи

Информатика ва ахборот технологиялари

Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси

Усмон Носир номидаги Тошкент матбаа касб-ҳунар коллежи

Дастурий инженер техниги

Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 1-уй. Мўлжал: метронинг “Мустақиллик майдони” бекати, Маърифат маркази биноси.

Маълумот учун телефонлар: 2328394, 2328398, 2394036.

 

Ариза намунаси (.pdf 118.57 kb )

Маълумотнома намунаси (.pdf 223.22 kb )