Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Терроризм ва диний экстремизм-давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати

2019 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Етакчилар кенгаши билан ҳамкорликда “Терроризм ва диний экстремизм-давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг мақсади ёшларимизга ислом динининг асл моҳиятини, турли ғаразли оқимлар ва ҳаракатларнинг тинчликка ва ҳавфсизликка солаётган таҳдиди ҳақида тушунча бериш, улардан ёшларимизни мухофаза қилиш, буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳамда бой маънавий-маърифий меросларини асраб-авайлашга қаратилган.

Тадбир аввалида “Тинчлик – энг катта бойлик” деб номланган , тинчлик Оллоҳ томонидан берилган неъмат эканлиги, тинчлик қарор топган жойда хотиржамлик ҳукм суриши, инсонлар эмин-эркинликда яшаб, келажак авлодларни камолотга эришиш йўлида тарбия қилиши, бунинг натижасида мамлакат юксалиши ва ривожланиши ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар кўмитаси эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж.Шермуҳаммедова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими А.Каримов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитаси масъул ходими И.Марупов, Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Л.Элтоева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигидаги бошланғич ташкилоти етакчиси Д.Жуманазаровлар сўзга чиқиб, диний экстемистик ташкилотларининг пайдо бўлиши, дунёда ислом ниқоби остида олиб борилаётган қўпорувчилик ҳаракатлар, Марказий Осиё минтақасида миссионерлик фаолиятини юритишга интилаётган диний ташкилотлар, ёшлар ўртасида “исломийлашув” жараёнларини ҳамда диний-экстремистик  оқимлар, “оммавий маданият” тушунчаси ҳақида сўзладилар. Шунингдек, улар диний экстремистик, террористик ҳаракатларнинг мақсадлари, бунёдкор ва вайронкор ғоялар ўртасидаги кураш ҳақида фикрлар билдирдилар ва Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашимиз, равнақ эттиришимиз кераклигини таъкидлаб бу борада педагог кадрлар олдида турган вазифалар ҳақида гапирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар кўмитаси эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж.Шермуҳаммедова ўз сўзида миллий ғоямизнинг асосий ғоялари ҳақиқатан ҳам, мамлакатимиз аҳлини юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Ватан равнақи йўлида ижтимоий ҳамкорлик асосида бирлаштириб, комиллик сари етаклаётгани, фуқароларимизда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик фазилатлари чуқур жой олаётгани таъкидлади. Ҳусусан, Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилган 156 нафар ватандошимиз билан олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берди. “Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилмоқда, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитаси масъул ходими И.Марупов эса ўтказилаётган мазкур тадбирлар  келажак авлодни юксак маънавиятли ва ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб етишишига хизмат қилаётганини, айтиб ўтди. Шунингдек ўз  сўзида у анжуманда ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш масалаларига қаратилган ушбу анжуман ҳукуматимизнинг бу борада амалга ошираётган ишларининг исботи эканлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими А.Каримов дунёдаги қонли тўқнашувлар ва турли террорчилик гуруҳлари аъзолари томонидан таҳдид ҳақида, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида сўзлади. “Ҳозирги кунда ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш зарур, шу орқали уларни мамлакатимизнинг таррақиёти йўлида ўз ҳиссасини қўшиб яшашларига, унинг тинчлиги, осоишталиги учун масъулликларини ҳис этишларига чақирамиз”.

Тадбир иштирокчилари  турли ташкилот вакилларига ўзларини қизиқтирган барча саволлар билан мурожаат этдилар ва батафсил жавоб олдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати