Азиз ватандошлар!

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси сизларни баҳор, ёшариш, янгиланиш ва нафосат байрами – Наврўзи айём билан муборакбод этади.

Наврўз қалбингизни яхши ниятлар, эзгуликларга тўлдирсин, хонадонингизга хотиржамлик, қут-барака, қувонч ва фаровонлик олиб кирсин!