Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Алхимия исполнительства и педагогики» электрон китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2017 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таниқли пианиночи, кўплаб илмий-услубий ва тадқиқот ишлар муаллифи Адиба Шарипова билан ижодий учрашув ва «Алхимия исполнительства и педагогики» (Ижрочилик ва педагогика алкимёси) электрон китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда таниқли мусиқачилар, муаллифнинг шогирдлари, муҳлислари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Буюк қомусий олим” номли китоб-расмли кўргазма очилди

2017 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Кашфиёт” ўқиш залида ўзбек мутафаккир олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973–1048) таваллудига бағишланган “Буюк қомусий олим” номли китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада олимнинг ҳаёти ва фаолиятига оид китоблар ўрин олди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Тақдир бу - давр” мавзусида давра-суҳбати бўлиб ўтди

2017 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан “Тақдир бу - давр” мавзусида давра-суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда олимлар, илмий тадқиқотчилар, кино соҳаси вакиллари, кино ижодкорлари ва китобхонлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Сирли саратон” китобига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

2017 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиали директори, тиббиёт фанлари доктори Абдулла Абдуҳакимовнинг “Сирли саратон” китобига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда таниқли олимлар, муаллифнинг устозлари ҳамда шогирдлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий “Бетакрор услуб ва жозибадорлик соҳиби” мавзусида хотира кечаси бўлиб ўтди

2017 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллиги муносбати билан “Бетакрор услуб ва жозибадорлик соҳиби” мавзусида хотира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда адабиётшунос олимлар, шоирлар ва ёзувчилар, журналистлар ҳамда кутубхона китобхонлари иштирок этдилар.